Синфхоналар иссиқ, аммо давомат паст
- 11.01.2023 15:53
- 188
- Таълим
Самарқанд шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби 460 ўринли бўлиб, унда икки навбатда 910 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бугун мактабга биринчи навбатда 550 нафар ўқувчидан 100 нафардан ортиғи, иккинчи навбатда 360 нафар ўқувчидан 80 нафари дарсга келган.
Ўқитувчилар ҳам дарс жадвали асосида биринчи навбатда уларнинг 23 нафари, иккинчи навбатда 18 нафари ўқувчиларга дарс ўтган.
- Бугун барча мактабларда ўқувчиларнинг давомати яхши эмас, - дейди мактаб директори Шаҳло Юсупова. – Ўқувчиларнинг дарсга келмаслиги ҳамма синфхоналар ҳам иситилмаяпти дегани эмас. Бунинг асосий сабаби ҳавонинг кескин совиб кетишидир. Таътил берилишига қарамай бизнинг мактабда иситиш тизими ўчирилган йўқ, хоналар одатдагидек иситилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!