Сиёсий партиялардан депутатликка кўрсатилган аёллар сони 40 фоизга кўпаяди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар гуруҳи томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
Қонун лойиҳасида Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган аёллар сонини депутатликка номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизигача оширишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш таклиф этилади.
Ҳужжатнинг қабул қилиниши хотин-қизларнинг жамият ва давлат ишларини, сайлов жараёнларини бошқаришдаги ўрни, сиёсий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 30 фоиздан ортиғини хотин-қизлар, Сенат аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари – 25 фоизини ташкил этади.