Спорт синовлари: Махсус талабларни бажарганлар "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади
Жорий йилнинг март ойидан бошлаб аҳолининг барча қатламларидан, ёш тоифаси бўйича «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини қабул қилиш бошланади.
Спорт синовларида қатнашиш истагида бўлганлар my.sport.uz платформасидан рўйхатдан ўтиши ва ўзига энг яқин бўлган спорт мактабни танлаган ҳолда спорт синовларини (ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича) топшириши мумкин.
Иштирокчилар узоқ ва қисқа масофага югуриш, юриш, баскетбол саватчасига тўп киритиш, узун ва қисқа масофага сакраш, граната улоқтириш каби спорт машғулотларини бажаришлари лозим.
Спорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиб ва совриндорлар «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, бир йил мобайнида кўплаб имтиёзлардан фойдаланади.