Стив Жобс: 30 долларлик соат ҳам, 300 долларлик соат ҳам бир вақтни кўрсатади

Миллиардер Стив Жобс 56 йил яшади. У ҳаёт маъноси, севги аҳамияти ва бойлик учун пойганинг беҳудалиги ҳақида мунозаралар қилган. Унинг сўнгги сўзлари кишини ҳаёт маъноси ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

“... Мен бетоб бўлиб ётоқда ётган айни пайтда, ўтган ҳаётимни кўз олдимга келтириб, бутун бойликларим ўлим олдида маънисиз ва ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини тушуниб етаяпман. Охир-оқибат, бойлик - бу мен шунчаки одатланиб қолган ҳаётий ҳақиқат эди, холос. 

Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг. Бошқаларни ҳурмат қилинг. Киши ёши улғайган сайин донишманроқ бўлади ва биз бора-бора тушуниб етамизки, 30 доллар турадиган соат ҳам, 300 долларлик соат каби бир вақтни кўрсатади. 30 доллар турадиган ҳамённи олиб юрамизми ёки 300 долларлик ҳамёнга пул соламизми, иккаласида ҳам бир хил миқдорда пул сиғади. Биз 150 000 долларлик автомашина ёки 300 000 долларлик транспорт воситасини ҳайдашимиздан қатъий назар, йўл ва масофа бир хил ва манзилимизга бир вақтда етиб борамиз. Яшаётган уйимизнинг кенглик майдони 300 квадрат метр ёки 3000 квадрат метр бўлса-да – биз бирдай ёлғизмиз... Ҳақиқий ички бахт бу оламнинг моддий нарсаларидан келиб чиқмайди.

Агар самолёт ҳалокатга учраса, биринчи класс билан учаётган йўловчилар эконом-классда учаётганлар билан бирга қулайди.

Алқисса... Дўстингиз ёки кўнглингиздагини айтиб енгил тортадиган суҳбатдошингиз бор бўлса, шунинг ўзи ҳақиқий БАХТ эканлигига тушуниб етасиз, деган умиддаман!

Фарзандларингизни бой бўлиш истагида тарбияламанг. Шундай тарбия берингки, улар фақат бахтли бўлишга интилсин. Шундагина улғайгач, улар нарсаларнинг қийматини эмас, қадрини билишади. Бу инкор этиб бўлмайдиган факт.

Овқатни дори-дармон сифатида истеъмол қилинг. Акс ҳолда, дорини овқат овқат сифатида қабул қилишингизга тўғри келади. 

Севган кишингизнинг ҳатто 100 фоиз сабаблари бўлса ҳам, у ҳеч қачон сизни тарк этмайди. У ҳар доим сизни қатъиятли бўлиш учун ҳеч бўлмаса битта сабаб топади.

Инсон бўлиш билан инсоний бўлиш ўртасидаги тафовут жуда катта. Тез етмоқчи бўлсангиз, ёлғиз юринг. Мабодо узоққа кетмоқни истасангиз – бирга боринг!”

Баҳора тайёрлади.