Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 2 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш қайтадан очилди. Бунинг учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
МҲТЭКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТЭКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл. «Лабор-мигратион» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари, 30 ёшгача бўлган ёшлар, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар), «Тиббий ижтимоий экспертиза» тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 баллдан.