Судлар ва адвокатлар ўртасида қандай муаммолар бор?

Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида судлар ва адвокатлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда вилоятда фаолият кўрсатаётган барча судлар ва адвокатлар ўртасида юзага келаётган айрим муаммолар ва уларнинг ечими, бу борада қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тоҳир Қодиров, вилоят судининг раиси Олим Ҳайитов, вилоят маъмурий судининг раиси Б.Диёров, Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси З.Каримов ҳамда адвокатлар иштирок этиб,  долзарб саволларга жавоб изланди.

Шунингдек, соҳа вакиллари адвокатура ҳақидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ечимини топаётган муаммолар борасида ҳам ўзаро фикр алмашди.