Суғдиёна массивида юз берган электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Бугун, 13 декабрь куни соат тахминан 15:30 атрофида 110/10 кВли подстанция - "АвтоВАЗ" В-355 фидерининг мойли ўчиргичида қисқа туташув содир бўлгани оқибатида Самарқанд шаҳри Суғдиёна массивининг айрим ҳудудлари ҳамда “СамАвто” заводи атрофидаги аҳоли яшаш пунктларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш ҳолати кузатилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳудудларда электр энергияси таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Бундай ноқулайликлар учун “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.