Тадбиркор пайсалга солинаётган муаммоси бўйича адлияга мурожаат қилди

Самарқанд шаҳар Қорасув массивида фаолият юритувчи “Motrid metal produkt” МЧЖ раҳбари Ф.Аҳмедов Самарқанд вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Сабаби, тадбиркорга товон тариқасида Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 320-Қ-сонли қарори билан ажратилган ер майдони ўлчаб берилмаган.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 320-Қ-сонли қарори билан тадбиркорнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган цехининг бино ва иншоотлари ҳамда ер майдони бузилишга тушган. Ф.Аҳмедов ер майдонини ўлчаб бериш ҳақида бир неча маротаба ҳоким қабулида бўлган ва ҳокимлик масъулларига ҳам мурожаат қилган. Аммо натижа бўлмаган.

Вилоят адлия бошқармаси тадбиркорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, Самарқанд туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритди ҳамда суднинг ҳал қилув қарори билан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига ер майдони ўлчаб бериш мажбурияти юклатилди.