Таиландда норозилик намойишлари зўравонликка айланди
- 08.08.2021 20:32
- 88
- Хориж
7 август, шанба куни Таиландда ҳукуматга қарши норозилик намойишларида зўравонлик авж олди. Полиция намойишчиларнинг тош ва петардлар отишига қарши кўз ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланди.
Намойишчилар бош вазир Прают Чан-Очанинг истеъфосини, монархия ва қуролли кучлар бюджетининг бир қисмини коронавирусга қарши курашга йўналтиришни талаб қилмоқда.
Ўтган йили бошланган норозилик ҳаракати сўнгги ҳафталарда авж олди. Сабаби, расмийларнинг коронавирус инфекциясининг кескин ўсишини назорат қилишга уринишлари натижа бермаяпти.