Таиланд ва Камбоджа чегарасида тўқнашувлар юз берди

Улар икки давлат чегарасида тўқнашувларни бошлаганликда бир-бирини айблади, деб хабар бермоқда Reuters.
Агентлик маълумотига кўра, тўқнашувлар бугун эрта тонгда чегарадаги баҳсли Та Моан Тхом ибодатхонаси яқинида бошланган.
Таиланднинг Сурин провинцияси маъмуриятининг маълум қилишича, Камбоджа аҳоли пунктларидан бирига артиллериядан ўқ узган, натижада икки маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган. Таиланд армиясининг маълум қилишича, Камбоджа қўшинлари ўт очган ва икки нафар аскар яраланган.
Таиланд қўшинлари ҳеч қандай сабабсиз бостириб кирган ва Камбоджа кучлари ўзини ҳимоя қилиш учун жавоб қайтарган, дейишмоқда Камбоджа мудофаа вазирлигида.
***
Икки давлат ўртасида вазият таранглиги май ойида камбоджалик аскар кичик бир отишмада ҳалок бўлганидан кейин бошланди. Шунда Таиланд Камбоджани баҳсли ҳудудга мина ўрнатишда айблаб, уч аскарни жароҳатлаган. Камбоджа бу айбловларни рад этиб, аскарлар келишилган маршрутлардан четга чиққанини айтди.
Шу кунларда рўй берган тўқнашувлар Таиланд Камбоджадаги элчисини чақириб олгани, Бангкокдаги Камбоджа элчисини чиқариб юборишга қарор қилгани ва Камбоджа билан чегарасини ёпиб қўйганини эълон қилганидан кейин бошланган.