Таниқли журналист бахтсиз ҳодиса туфайли бевақт вафот этди

«Жамият» газетасининг Хоразм вилояти мухбири, таниқли журналист Давлатназар Рўзметов бахтсиз ҳодиса туфайли бевақт вафот этди.
Бош прокуратура матубот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 06 ноябрь куни соат 23:55 ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган “Газель” русумли автомашинани “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган.
Оқибатда Д.Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳум журналистнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.