Танқиддан сўнг: Темур Малик кўчаси ободонлаштирилиши маълум қилинди

Бугун Zarnews.uz сайтида "Темур Малик кўчаси эътиборга муҳтож" сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мақолада тилга олинган ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди. Унга кўра, айни вақтда кўчада ободонлаштириш ишлари давом этмоқда:

“Ушбу мақолада келтирилган ҳолат шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, зовурлардаги чиқиндиларни тозалаш, йўл бўйидаги чиқинди уюмларини олиб ташлаш каби ишлар амалга оширилди. Шунингдек, кўчани тўлиқ ободонлаштириш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди.

Ҳозирда ушбу кўчадаги ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади муносабатда.