Таржимон дипломатияни ҳам ўрганади

Бугун чет тилларини яхши биладиган ёшлар халқаро саммитлар ва конференцияларда таржимон ва волонтёр сифатида фаол қатнашмоқда. Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари халқаро делегациялар билан ишлаш, муҳим тадбирларда таржимон сифатида иштирок этиш орқали тажриба орттирмоқда.
4-5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё - Европа Иттиффоқи” биринчи саммитига 300 нафардан ортиқ кўнгилли талабаларимиз жалб этилди. Қолаверса, 28 март куни вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Регистон майдонидаги Улуғбек мадрасасида “Ички туризм ярмаркаси” ташкил этилди ва ушбу тадбирда ҳам институтимиз талабалари ҳам фаол иштирок этди.
Бу каби халқаро тадбирларда талабалар турли мамлакат вакиллари билан суҳбатлашади ва халқаро муҳитга мослашади. Синхрон ва кетма-кет таржима амалиёти орқали таржима қилиш кўникмаларини оширади. Бундай тажрибага эга ёшлар халқаро ташкилотларда ёки дипломатик хизматларга ишга кириш имкониятига эга бўлади.
Асрор ЮСУПОВ,
СамДЧТИ катта ўқитувчиси.