Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар юзасидан баёнот берди
- 08.01.2020 22:15
- 402
- Долзарб
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар юзасидан баёнот берди.
Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда.
Ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин. Ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади.
Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама-қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради.
Теглар:
Ташқи ишлар вазирлиги
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа