«Темир дафтар»га киритилган оилаларда яшовчи талабаларга 4 миллион сўмгача белгиланган чегирма қандай олинади?
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарди.
- «Темир дафтар»га киритилган оилаларда яшовчи талабаларга 4 миллион сўмгача белгиланган чегирмани олиш учун қандай маълумот керак ва қайси ташкилот томонидан берилади?
- Талаба “темир дафтар” рўйхатига киритилган оила аъзоси эканлигини тасдиқловчи маълумотни ўзи таҳсил оладиган ОТМ раҳбариятига тақдим этиши зарур.
“Темир дафтар” рўйхатида эканлигини тасдиқловчи маълумотни олиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари (яъни ўзи яшаб турган ҳудудий бўлинмаси)га мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.