Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади?
- 28.06.2022 22:01
- 257
- Таълим

Жорий йил битирганлар учун текин, аввалги йилда битирганлар 150 минг сўм тўлайди.
Тест синови ўтказиладиган йилдан аввалги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ставканинг ярим баравари – 150 минг сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак.
Кимлар тўловдан озод қилинган:
— таълим муассасасини жорий йилда тугатганлар;
— Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
— ногиронлиги бор шахслар;
— ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.
ЭСЛАТМА: Тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 20 июлга қадар (ўша куни ҳам) тўланиши шарт.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 52 дақиқа аввал
- Маслаҳат
Микро ГЭСлар аҳолининг энергияга бўлган талабини қондиради
- 59 дақиқа аввал
- Самарқанд
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 1 соат аввал
- Мутолаа