Тиббий жиҳозлар харидида қонун бузилган
Бошқармамиз ходимлари томонидан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг бошланғич қиймати 215 миллион сўм бўлган тиббий жиҳозлар учун давлат харидларини амалга оширишда қонунларга риоя этилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларини бузган. Харид комиссияси тиббий жиҳозлар харид қилиш бўйича қабул қилинган қарор ва тузилган шартномасини ҳақиқий эмас, деб топиш ва қонунбузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатма берилди.
Элёр УСМОНОВ,
Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.