Тиббиётда рақамлаштириш тизимда коррупциянинг олдини олади

Вилоят қон қуйиш станциясида 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда соғлиқни сақлаш тизимида коррупциянинг олдини олиш ва очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Тиббий хизматларни рақамлаштириш, хусусан, DMED тизимининг жорий этилиши соҳада шаффофликни таъминлаш ва инсон омилини камайтиришда муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди.

Муассаса бош врачи Рофе Алиев ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари вилоят тиббиёт тизимида қайд этилган коррупцион ҳолатлар, уларнинг юзага келиш омиллари, сабаб ва оқибатлари ҳақида гапириб, ходимларни огоҳликка даъват қилдилар.