Коррупцияга қарши курашиш агентлиги: Ўтган йилда Самарқандда солиқ органлари билан боғлиқ коррупцияга оид 7 та жиноят иши қўзғатилган
Айни вақтда Самарқандда бўлиб ўтаётган вилоят коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилишида солиқ тизимидаги коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш масаласи муҳокама этилмоқда.
Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти, Миллий кенгаш аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ҳудудий кенгаш аъзолари иштирок этмоқда.
Йиғилишда асосий эътибор солиқ тизимида учраётган коррупцион ҳолатлар, уларнинг олдини олиш вазифаларига қаратилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, таҳлиллар Самарқандда солиқ тизими энг кўп жиноят содир этилган йўналишлардан бири эканини кўрсатади. Хусусан, 2021 йил мобайнида вилоятда солиқ органлари билан боғлиқ коррупцияга оид 7 та жиноят иши бўйича 10 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, судларга юборилган.