Тинчлик ва жасорат мадҳ этилди

Тадбирда сўз олганлар истиқлол йилларида мамлакатимизда ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армияни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, бунинг натижасида миллий армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ҳамда халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатига айланганини эътироф этишди.

– Уч нафар фарзандим элимиз тинчлиги ва халқимизнинг осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш йўлида хизмат қилаётганидан фахрланаман, – дейди булунғурлик Адолат Ибрагимова. – Ана шундай байрам ва бошқа тадбирларнинг ўтказилиши юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг самараси деб биламан.

Элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватан, тинчлик, мардлик ва жасоратни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Б.ХОНКЕЛДИЕВ.