ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон юк машиналарининг тошбўрон қилиниши бўйича қўшимча маълумот берди
- 10.09.2019 16:47
- 178
- Ўзбекистон
Қозоғистон ҳудудида тошлар билан Ўзбекистон транспорт воситаларига шикаст етказилиши ва мазкур воқеа бўйича ижтимоий тармоқларда видео ва бошқа материалларнинг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги бош консулхонаси мазкур масала Қозоғистон томони билан яқин ҳамкорликда ўрганилаётганини маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида қайд этилишича, тегишли чоралар кўриш учун жабрланган ҳайдовчилардан фактларни аниқлаштириш сўралган.
Консуллик-ҳуқуқий департаментининг эслатишича, Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Актау шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Ўзбекистондан йўлга чиққан юк машиналари тошбўрон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 24 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим