Тихановская Лукашенкога ультиматум эълон қилди
- 14.10.2020 15:00
- 335
- Иқтисодиёт
Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакат раҳбари Александр Лукашенкога ультиматум (белгиланган вақт ичида бажарилиши шарт бўлган талаб) эълон қилди. Бу ҳақда Тихановская ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
“Сиёсий инқироз, зўравонлик ва қонунбузарликлар бошланганига икки ой бўлди – етарли энди. Қуйидаги талабларни бажариш учун тизим ихтиёрида 13 кун бор: Лукашенко истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилиши, кўчадаги зўравонликлар бутунлай тўхтатилиши, барча сиёсий маҳбуслар озод қилиниши керак. Бизда тайёргарлик кўриш учун 13 кун вақт бор ва шу вақт мобайнида Беларусь халқи тинч ва қатъиятли намойишларга чиқишда давом этади”, ёзди Тихановская Telegram саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда республика бўйлаб оммавий намойишлар авж олади, ташкилотларда миллий иш ташлаш эълон қилинади, йўллар ёпилади ва давлат дўконларидаги савдо йўқ қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа