Лукашенко ИИВ раҳбарини алмаштирди

Беларусь президенти Александр Лукашенко янги ички ишлар вазири тайинлади. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри хабар берди.

Минск шаҳар милицияси раҳбари Иван Кубраков мамлакатнинг янги ички ишлар вазири этиб тайинланди. У Гродно вилоятидаги давлат раҳбари ёрдамчиси лавозимига тайинланган Юрий Караев ўрнини эгаллади.

29 октябрь куни Александр Лукашенко яна икки нафар ҳудудий ёрдамчи тайинлади. Брест вилояти бўйича инспектор этиб хавфсизлик кенгаши давлат котиби Валерий Вакульчук ва Минск бўйича инспектор этиб ИИВ раҳбари ўринбосари ва жамоат хавфсизлиги милицияси раҳбари Александр Барсуковлар тайинланди.

Давлат раҳбари уларнинг ваколатлари сезиларли даражада оширилишини маълум қилди.

“Бўлиб ўтган воқеалар сабабли, учалангиз нафақат хавфли ҳудудларга, балки мамлакатимизнинг ўта масъулиятли ҳудудларига йўл олмоқдасиз. Намойишлар ҳали тугагани йўқ. Биз бу ишлар нима билан якунланишини ҳали билмаймиз”, деган Беларусь президенти.