Лукашенко янги Конституция билан президентлик лавозимида қолмаслигини маълум қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг янги Конституцияси билан президентлик лавозимида қолмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь агентлиги хабар берди. 

“Мен Конституцияни ўзимга мослаб тўғирламаяпман. Янги Конституция билан мен президент сифатида ишламайман. Шу сабабли тинчланинг ва буни хотиржам қабул қилинг”, деди мамлакат раҳбари.

Шунингдек, у “янги Конституцияни қабул қилиб, кимдир сайловларни қалбакилаштиришига ёки янги Конституция бўйича натижаларни ўзгартиришига” йўл қўймаслигини таъкидлади. 

“Мен янги Конституция тарафдориман. Бироқ қандайдир демократиянинг олиб келиниши учун эмас. Гап демократияда ҳам эмас. Мени бу вазиятда хавотирга солаётган нарса - бу ноқонуний президентга бундай Конституцияни топшириб бўлмайди. Фалокат бўлади”, деб алоҳида таъкидлади у.

Александр Лукашенконинг фикрига кўра, Беларусь Конституцияси жудаям жиддий ва республиканинг Асосий қонуни бор.   

“Ҳа, биз янги Конституция қабул қилишимиз зарур. Бироқ мамлакат учун манфаатли конституция, кейинчалик у қуламаслиги учун”, дея қўшимча қилди у.