Ток кўчатини кузда эккан маъқулми ёки баҳорда?
Узум кўчатлари ҳудуднинг иқлим ва ташкилий шароитларига боғлиқ равишда кузда экилади ва баҳорда узум кўчатлари учун дастлабки ҳудудлар режалаштирилади.
Экиш ноябрь ойида бошланади ва у совуқ тушгунга қадар давом эттирилади.
Баҳорда тупроқ етилиши билан ва кўчатда куртак ёзилишининг бошланишида узум кўчати экилади.
Кузги экишнинг ўзига хос баъзи бир яхши томонлари бор. Экиш муддати бўйича давомли бўлади, баҳорги даврда ишчи кучи кўп талаб этилишни камайтиради.
Ўз навбатида баҳорги экиш ҳам кузги экишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга, чунки кузги экишда кўчатларни ёпиш керак ва баҳорда эса очиш керак. Шу билан бирга ёғингарчиликлар туфайли тупроқ жуда зичлашади ва баҳорда туплар атрофини юмшатиш учун қўшимча ишчи кучи талаб қилинади.