Толибон аёлларга нисбатан янги чекловлар жорий қилинганини рад этади
- 11.01.2023 14:59
- 53
- Хориж
“Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий идораси ОАВнинг Афғонистонда аёлларга нисбатан янги чекловлар жорий этилгани, хусусан, дўконларда ишлаши тақиқлангани ҳақидаги хабарларни рад этди, деди журналистларга сиёсий идора раҳбари Суҳел Шаҳин.
Аввалроқ “Ал-Арабия” телеканали ўз манбаларига таяниб, Афғонистоннинг Толибон томонидан шакллантирилган ҳукумати мамлакатдаги аёллар гўзаллик салонларини ёпиш учун ўн кунлик муддат белгилаб, аёлларга савдо марказларида ишлашни тақиқлагани ҳақида хабар берган эди.
“Бу маълумотлар асоссиз, тегишли тузилмалар бу баёнотни рад этади”, — деди Шаҳин.
Афғонистонда Толибон ҳукумат тепасига келганидан сўнг бу мамлакатда аёллар ҳуқуқлари сезиларли даражада чеклай бошлади, хусусан, яқинда уларга олий ўқув юртларида дарсларга бориш тақиқлангани маълум бўлди.