Толибон 2021 йилги йирик теракт ташкилотчисини йўқ қилди
Толибон ҳаракати 2021 йилда Кобул аэропортида 13 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ва 170 нафар афғоннинг ўлимига сабаб бўлган теракт ташкилотчисини йўқ қилди , деб хабар бермоқда АҚШ ОАВлари.
Associated Press хабарига кўра, ИШИД етакчиси апрель ойи бошида Афғонистон жанубида террорчилик гуруҳига қарши бир қатор ҳарбий амалиётлар чоғида толиблар томонидан ўлдирилган.
Ўз навбатида, CNN АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирбининг сўзларига асосланиб, йўқ қилинган шахсни америкалик қўшинлар Афғонистондан олиб чиқиб кетилишининг сўнгги кунларида амалга оширилган "даҳшатли ҳужум ташкилотчиси" деб аталганини билдиради.
Кирби Толибон ИШИД етакчисини қачон ўлдирганига аниқлик киритмаган ва бу воқеани гуруҳ бу йил бошидан кечирган “юқори даражадаги етакчилик йўқотишларидан бири” деб атаган.
2021 йил август ойида АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан эвакуация қилиниши фонида Кобул аэропорти яқинида теракт содир бўлган. Тахминан 200 киши, жумладан, АҚШ ҳарбийлари, Толибон аъзолари ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Портлашлар учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган эди.