"ЖЧ-2026": Жанубий Африка Республикаси қайтди, Канада эса кейинги босқичга чиқди
- 29.06.2026 11:14
- 17
- Спорт
Канада терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида Жанубий Африкани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Учрашув тақдирини эса қўшимча вақтнинг иккинчи дақиқасида Стивен Эуштакиу киритган ягона гол ҳал қилди.
Гуруҳ босқичида Канада «B» гуруҳида, Жанубий Африка эса «A» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ҳар икки терма жамоа ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиққанди.
Энди Канада кейинги босқичда бугун, 29 июнь куни бўлиб ўтадиган Нидерландия – Марокаш учрашуви ғолиби билан куч синашади.
Бугун, 29 июнь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати плей-офф ўйинлари:
Бразилия — Япония
Германия — Парагвай
Нидерландия — Марокаш.
Теглар:
Футбол
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қадимий театрлар санъат байрамларига мезбон қилади
- 1 соат аввал
- Саёҳат
Китоблар осмон билан туташган маскан
- Кеча, 22:02
- Ўқинг, қизиқ!
Минг ўлимдан қолиб...
- Кеча, 20:11
- Мутолаа
“Самарқанддан гапирамиз”
- 27/06, 17:24
- Мутолаа