Толибон Эрон билан чегарага зирҳли техника, жумладан, танкларни фаол олиб келмоқда

Эрон чегарачилари ҳукуматдан қўшимча куч сўраган. Вазият салбий сценарийда ривожланаётгани айтилмоқда.

Толибоннинг юқори мартабали амалдорларидан бири ҳам чегарага етиб келган. Таҳлилчиларнинг фикрича, Толибон Эронгга кенг кўламли уруш эълон қилишга яқин турипти.

Муаммо Афғонистоннинг Ҳилманд дарёсидаги Кажаки тўғони билан боғлиқ. Сўнгги ойларда эронлик сиёсатчилар ва дипломатлар Афғонистон тўғон орқали Эронга сув ўтказмай қўйишини бир неча бор таъкидлаб келишмоқда. Толибон эса иқлим ўзгариши сабабли тўғонда сув етарли эмаслигини даъво қилиб, Эронга оқиб келаётган сувнинг (тўғондан Эрон чегарасигача 600 км) аксарияти тупроққа сингиб кетаётганини маълум қилган.

27 май куни икки мамлакат чегарачилари ўртасида оғир тўқнашувлар юз берган.