Топографик хариталар мониторинг қилинади ва янгилаб борилади

2020 йил 2 июлда “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганди. Мазкур қонун ижросини таъминлаш юзасидан вилоятимизда бажариладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Унга кўра:
- соҳада тизимлилик ва узлуксизликни таъминлаш, унга доир материалларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда долзарблиги, ишларни бажаришда ўлчовларнинг бирлиги, хариталар ва режаларни яратиш ҳамда янгилашда шартли белгиларни бир хиллаштириш ва ва географик объектларнинг номларидан бир хилда фойдаланиш;
- геодезия ва картографияга доир материалларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда долзарблиги давлат геодезия, невилир ва гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини ишлаш ҳолатида сақлаб туриш, давлат топографик хариталари ва режаларини картографик мониторинг қилиш ҳамда узлуксиз равишда янгилаб бориш тизимини жорий этиш йўли билан таъминлаш;
- геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовларнинг бирлигига геодезия ва картографияга доир материалларнинг метрологик жиҳатдан таъминлаш ҳамда стандартлаш, сертификатлаштириш, шунингдек, метрология назоратини ўтказиш орқали эришиш геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишнинг асосий принциплари этиб белгиланди.