Асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасига “Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг фаолиятидан норози бўлиб бир нечта ариза келиб тушган. Мисол учун,“Siralish Meva” МЧЖ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тадбиркорлик субъектига нисбатан 3 млрд 193 млн минг сўм миқдорда асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норозилигини билдирган.

Мавжуд ҳолат ҳудудий бошқармамиз ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижаларга бўйича “Siralish Meva” масъулияти чекланган жамиятининг мурожаати асосли деб топилиб, асоссиз ҳисобланган 3 млрд 39 млн сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тадбиркорлик субъектининг мурожаати ҳал қилинди.

Ҳудудий бошқарма томонидан юқоридаги ҳолатлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга зарур тушунтиришлар берилди. Келгусида бундай ҳолатлар кузатилмаслигини таъминлаш тўғрисида огоҳлантирилди.

Отабулла Тўраев,

Рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ходими.