Тўппонча сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди
- 06.02.2020 16:05
- 261
- Жиноят ва жазо
Бир неча шахслардан иборат ва олдиндан тил бириктирган жиноий гуруҳ «Стечкин» русумли, 9 миллиметр калибрли пистолетни 1500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.
ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 29 январь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник А.Ташпўлатов томонидан берилган топшириққа асосан жиноятчилар "Стечкин" автоматик пистолетини сотмоқчи бўлишганда қўлга тушган.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳнинг 4 нафар аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
қурол-аслаҳа
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!