Самарқанддаги хонадонлардан 8 та қурол ва 27 дона ўткир тиғли пичоқ чиқди
- 19.03.2020 11:10
- 572
- Самарқанд
Жорий йилнинг 14 март кунидан 18 март кунига қадар Самарқанд вилоятида тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.
Республика ишчи гуруҳи масъул ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жами 357 нафар шахсларнинг хонадонлари кўздан кечирилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўтказилган тадбирлар давомида 244 нафар шахслардан:
2 дона “Газовый” пистолет;
3 дона “Пневматик” қурол;
1 дона “Ўқ отар ов қуроли”;
2 дона “Ўқ отар ов қуролининг қўндоқ” қисми;
62 дона “Патрон”;
63 дона пиротехника воситалари;
12 дона турли хилдаги “бита”лар;
27 дона ўткир тиғли пичоқлар расмийлаштирилиб олинди.