Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ўқ-дори сотган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида яшовчи, 1976 йилда туғилган О.Т., Ў. исмли шахсга икки дона 16 калибрли ва икки дона 12 калибрли ўқ-дори (патрон)ларни 100 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.