Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари муҳокамага қўйилди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига “Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари қуйидагича:
Хизмат турлари, ўлчов бирлиги, нархи
1. Тегишли диний конфессия қабристонларида фуқароларга (ташкилотларга) дафн учун участкалар бериш метр квадрати бепул.
2. Анъанавий мусулмонча гўр қазиш:
• катта (1х1 метр чуқурлиги 1,5 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,5х0,6 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 2 метр, эни 1 метр ва баландлиги 1,1 метрлик лахат) 1 гўр 115000 сўм;
• кичик (0,6х0,8 метр чуқурлиги 0,7-0,8 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,3х0,4 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 1-1,4 метр, эни 0,4-0,5 ва баландлиги 0,4 метрлик лахат) 1 гўр 45000 сўм.
3. Қабристонларда бошқа динга мансублар учун гўр қазиш:
- катта (узунлиги 2 метр, эни 1 метр, чуқурлиги 1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача) 1 гўр 90000 сўм;
- кичик (узунлиги 1-1,3 метр, эни 0,5-0,6 метр, чуқурлиги 1-1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача) 1 гўр 45000 сўм.
4. Рақамли устунча дона – 30000 сўм.
5. Мусулмон динига мансублар учун тобутлар тайёрлаш:
1,9 метр дона – 1.200 000 сўм (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум).
6. Сартахта дона – 950 000 сўм (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум).
7. Тахталик транспорт қутиси тайёрлаш:
1,9 - 2,2 метр дона – 700 000 сўм (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум).
8. Зичланган тола қоғозлик тобут (гроб) тайёрлаш:
- 1,7 - 1,75 метр дона – 170000 сўм;
- 1,8 - 1,85 метр дона – 200000 сўм;
- 1,9 - 2,2 метр дона – 220000 сўм.
9. Зичланган толали қоғоздан тайёрланган тобутни (гроб) рухланган тунука билан қоплаш:
1,9 - 2,2 метр дона – 350000 сўм.
10. Рухланган тобутлар (гроб) учун тахта синчли зичланган толали қоғоздан транспорт қутиси тайёрлаш:
1,9 - 2,2 метр дона – 500000 сўм.
11. Махсус транспортдан фойдаланиш:
ПАЗ – 672, "OTAYOL" М – 24, "FOTON" 1 соат – 60000 сўм.
12. Ёдгорликни қабр устидан бузиб олиш тўплам – 250000 сўм.
13. Гулчамбарлар тайёрлаш:
- думалоқ (1,6 х 1,2 мерт) дона – 230000 сўм;
- кичик ромб (1,25 х 0,75 метр) дона – 100000 сўм.
14. Эксгумация ишларини амалга ошириш:
Фуқаролар аризасига асосан ва тегишли мутасадди ташкилотларнинг рухсати билан 1 қабр – 100000 сўм.
* Изоҳ: Қабрнинг чуқурлигини белгилашда дафн этиш усули, диний хусусиятлар ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олинади.
Лойиҳа муҳокамаси 21 январгача давом этади.