Тошкентда ҳомиладор аёл коронавирус инфекциясини юқтиргани аниқланди

Республика перинатал маркази (СамПИ)да ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқлангани боис карантинга олинди. Бу ҳақда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.

“16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3-туғруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилди. Ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмаган”, деди у.

Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилиши маълум қилинди.