Тошкентда нишонланган туғилган кун сабабли 13 киши коронавирусга чалинди
ССВ аҳоли орасида коронавирус аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот берди:
Пойтахтлик фуқаронинг туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида қатнашган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошларида, яъни Юнусобод туманида яшовчи такси ҳайдовчиси, Олмазор туманида яшовчи уй бекасида, Учтепа туманида яшаб, Сергели туманида озиқ-овқат дўконида ишловчи сотувчида, Сергели туманидаги туғруқ таътилида бўлган уй бекасининг ўғли ва қизида, Учтепа туманидаги якка тартибдаги тадбиркорда, Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарода, Тошкент вилояти — Тошкент туманида яшовчи фуқарода, Зангиота туманида яшовчи фуқаро ва унинг уч нафар оила аъзосида, Ўртачирчиқ туманида яшовчи 9 нафар фуқарода, шунингдек, чақириқ бўйича тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази қабул бўлимига олиб келинган беморда касаллик қайд этилган.