Тошкентда йўловчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди, жабрланганлар бор
- 26.08.2019 13:11
- 184
- Ўзбекистон
ЙТҲ 24 август куни соат 18:30 да Сергели туманидаги Хонобод тепа кўчасида жойлашган “Лайло” тўйхонаси олдида содир бўлган. 57 ёшли ҳайдовчи Ф.М. “Isuzu” русумли автобусни ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг олд чап томон рессор қисми синиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаган ва автобус ағдарилиб кетган, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Натижада автобуснинг 2 нафар йўловчиси - 59 ёшли Г.Х. ва 4 ёшли З.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Бундан ташқари, автобусдаги 6 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.
Теглар:
йўл транспорт ҳодисаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 47 дақиқа аввал
- Долзарб