Тунги клубда юз берган жанжал иштирокчиларига жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди
- 30.08.2022 10:57
- 959
- Жиноят ва жазо
Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тунгги клубда бир киши вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят ИИБ ушбу хабарга изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 август куни фуқаро Э.Б. ўзининг таниши билан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Bassiane” номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган вақтида, клубда қўриқчи бўлиб ишловчи Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бир гуруҳ шериклари билан уларни уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М. ва бошқа шахсларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИБ муносабатида айтилишича, жанжалда бир киши вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа