Иштихонда эркак танишининг бошига болта билан оғир жароҳат етказди
- 10.07.2024 15:16
- 234
- Жиноят ва жазо
8 июль куни Иштихон тумани "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ш. оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ўша куни соат 10:30 ларда С.Ш. таниши Қ.Р. билан ўзаро келишмай қолган ва жанжаллашган.
Оқибатда Қ.Р. ўзининг «Tico» русумли автомашинаси юкхонасидан хўжалик болтасини олиб, С.Ш.нинг бош соҳасининг орқа қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган", дея хабар берди вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда халқаро анжуман бошланди
- Бугун, 10:22
- Самарқанд
Беҳбудий нега Ҳажга отланган эди?
- Кеча, 17:39
- Мутолаа