Туз, шакар ва ҳайвон ёғлари истеъмолини чеклаш вирусга қарши курашда муҳим

Карантин қоидаларини юмшатилиши, бу карантин тугади ёки чекловлар бекор қилинди дегани эмас, бу тушунчани барчага етказиш чораларини кўрилмоқда. Эҳтиёткорликни янада кучайтириб, захира имкониятлари кундан кунга ошириб бориляпти. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тўғри овқатланиш, кунлик рационда мева ва сабзавотларнинг етарли бўлишига эътибор қаратилиши, туз ва шакарни чеклаш, овқат тайёрлашда ҳайвон ёғларидан фойдаланмаслик каби тушунтириш ишларини аҳоли орасида мунтазам давом эттириш керак.

Ҳозирги кундаги тажрибамиздан келиб чиқиб, шуни айтишимиз мумкинки, вирус юқтириб олган беморлар орасида соғлом турмуш тарзига риоя қилган беморларда касаллик белгилари кам бўлиб, асосан енгил кечяпти. Корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда, маиший хизмат кўрсатувчи объектларда, савдо дўконларида, умумий овқатланиш манзилларида карантин талаблари доирасида фаолиятини ташкил қилишини ўрганиб боришда жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозим.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.