Тузалиш йўлига қатъий ўтган 4 шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши ҳақида баён қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан боғлиқ 4 нафар шахсга (3 нафар эркак, 1 нафар аёл) нисбатан йиғма жилд ҳужжатлари кўриб чиқилиб, тақдимномалар қаноатлантирилди.

Зарифа АҲМЕДОВА,

жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси.