Угандада чақмоқ уриши оқибатида 10 нафар ёш футболчи ҳалок бўлди
Бу ҳақда “LADBible” нашри маҳаллий полиция берган хабарга таяниб маълум қилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, 27 август куни футбол майдонида машғулот ўтказаётган ёш футболчилар чақмоқдан қочиб, майдон ёнида жойлашган уйга беркинишган, бироқ чақмоқ уйни урган. Оқибатда 9 нафар футболчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир нафар футболчи касалхонага кетишда жон берган. Футболчиларнинг ёши 10 ёшдан 16 ёшгача бўлганлиги айтилмоқда.
Маҳаллий полицияда рўй берган ҳодисани “жуда аянчли ва қайғули”, деб атади. Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазири Муса Экверу болалар беркинган уйга чақмоқдан ҳимоя қилиш ускунасини ўрнатмаган муҳандислар ҳодиса айбдорлари эканлигини маълум қилди.