Украина элчиси Таиландда вафот этди
- 02.06.2021 10:41
- 186
- Хориж
Украинанинг Таиланд қироллигидаги элчиси Андрей Бешта ўғли ва дўстлари билан дам олишга келган Ко Липе оролидаги меҳмонхонада вафот этди.
Полиция маълумотларига кўра, зўравонлик белгилари топилмаган, ўлимга ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлиши мумкин. Эркакнинг жасади Бангкокдаги суд-тиббий суд экспертизаси институтига юборилган.А.Бешта коронавирус билан касалланмаган.
2015 йилдан бери Андрей Бешта Украинанинг Таиланддаги элчиси бўлиб ишлаган. Бир вақтнинг ўзида у Украинанинг Лаос ва Мянмадаги элчиси бўлган.
Теглар:
Украина