Украина: маҳбуслар алмашинуви ва МАГАТЭ текшируви хулосаси

Зеленский агар Путин иштирок этса, G20 саммитида қатнашмаслигини билдирган

Украина жанубидаги Херсон фронтида уруш тезлашмоқда. Бу ерда ҳамма нарса рус қўшинлари Днепрнинг нариги томонига оммавий олиб чиқиб кетилишидан далолат бермоқда. Ишғол қилинган маъмурий бино устида Россия байроқлари энди ҳилпирамаяпти. Москва томонидан тайинланган ҳукумат эса аҳолини сўнгги бор ҳудудни тарк этишга чақирмоқда.

Москвадаги жанговар ҳаракатларнинг кунлик хулосаси бутунлай бошқача манзара чизади. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, унинг қўшинлари турли жабҳаларда Украина армиясининг ҳужумларини қайтарган ва Украина Қуролли кучларига катта талофатлар етказган.

Россия - Украина низосида сўнгги ҳафталарда энг кўп муҳокама этилаётган яна бир масала — ифлос бомба ҳақидаги гап сўзлар бўлиб турибди. МАГАТЭ Россиянинг Украинани “ифлос бомба” тайёрлаганликда айблаши ҳақидаги ҳисоботини чоп этди. Бир қатор Украина объектлари кўздан кечирилгач, БМТ ядровий кузатувчиси "эълон қилинмаган ядровий фаолият" белгилари йўқ деган хулосага келди.

Ана шундай шароитда асирларнинг янги алмашинуви амалга оширилди: ҳар томондан 107 кишидан. Булар Украина томонидан - Мариуполь металлургия заводининг 74 ҳимоячиси. Россия томонида - Россия аннекция қилган Украина ҳудудларидан 65 нафар аскар.

Украина президенти Владимир Зеленский G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин иштирок этса, иштирок этишдан бош тортади.

“Менинг шахсий позициям ва Украина позицияси шундан иборатки, агар Россия Федерацияси раҳбари иштирок этса, унда Украина қатнашмайди. Келажакда ишлар қандай бўлишини кўрамиз”, — деди Зеленский 3 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда.

Шу билан бирга, у Украина 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарликни давом эттираётганини қўшимча қилди.

Россия ва Украина президентлари Индонезиядаги G20 саммитига таклиф қилинган. Москва ва Киев тадбирда иштирок этиш формати тўғрисида ҳали якуний қарорга келмаганини маълум қилди.