Украина Радаси депутатлари йиғилишга Беларусь мухолифати байроқларини олиб келишди
- 05.09.2020 09:30
- 118
- Хориж

Украина юқори Радаси спикери Дмитрий Разумков парламент йиғилишига депутатлар томонидан олиб келинган Беларусь мухолифати байроқларини йиғиштириб олишни сўради. Бу ҳақда 4 сентябрь куни РИА Новости хабар берди.
Хабарга кўра, деярли барча (“Халқ хизматкорлари”, “Европа бирдамлиги”, “Батькившинлар”, “Овозлар” ва “Келажак учун”) парламент фракциялари депутатлари 4 сентябрь куни Беларусдаги намойишчиларни қўллашларини билдириб, парламентга оқ-қизил байроқлар олиб келишган. Фақатгина “Ҳаёт учун - мухолифат платформаси” фракцияси ушбу тадбирда иштирок этмаган.
Депутатлар минбарда чиқиш қилганларидан сўнг Рада спикери ҳамкасбларидан парламентдан оқ-қизил байроқларни йиғиштириб олишни сўраган.
“Ҳамма байроқларни кўрди, илтимос, юқори Радада биринчи навбатда Украина давлат байроқлари бўлсин. Байроқларни йиғиштириб олинг”, деди Разумков.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда
- 32 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 19/04, 16:06
- Маслаҳат