Улар “Зарафшон”да ишлаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист бўлишган

110 йиллик тарихга эга “Зарафшон” газетаси мухбир ва муҳаррирлари орасидан кейинги 40 йилда 9 нафар истеъдод соҳиби, салоҳиятли журналист, моҳир публицистлар ана шундай юксак унвонга сазовор бўлди. Уларни ҳақли равишда Самарқанд журналистикаси мактабини яратган ва бу мактабга муносиб ҳисса қўшган ижодкорлар дейиш мумкин.