Умумхалқ ҳашарида иштирок этиш ихтиёрий, 1 кунлик иш ҳақи ходимнинг розилиги билан ушлаб қолиниши мумкин
Хабарингиз бор, эртага 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Умумхалқ ҳашарида иштирок этиш ихтиёрий, ходимларнинг 1 кунлик иш ҳақи фақатгина уларнинг розилиги билан ушлаб қолиниши мумкин. Бу ҳақда АОКАда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшод Усмонов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
Ҳашар давомида:
● 15 минг гектардан зиёд ер-майдонларни ободонлаштириш, 6 минг километрдан ортиқ ариқ ва зовурларни тозалаш;
● 1 миллион тупга яқин мевали ва манзарали кўчат ва 2 миллион тупдан зиёд гул кўчатини ўтқазиш;
● 5 мингга яқин оиланинг уйларини таъмирлаб бериш (бунинг учун фонд ҳисобидан салкам 1 миллиард сўм йўналтирилади);
● 9 мингдан зиёд эҳтиёжманд оила ва 3 мингга яқин якка-ёлғиз қарияга 3 миллард сўмга яқин моддий кўмак кўрсатиш режалаштирилмоқда.