Университет домлалари мактаб ўқитувчиларига дарс ўтди

Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари Булунғур тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган. Мактабларда таълим сифатини ошириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасасига қамровини кенгайтириш мақсадида университет ўқитувчилари мактабларда бўлиб, мактаб ўқитувчиларига маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Университетнинг масофавий таълим кафедраси ўқитувчилари – Абдурашид Номозов ва Улуғбек Саипов мактабнинг педагогик жамоасига “Графика, орфографика ва унинг тамойиллари” ва “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” мавзуларида семинар-тренинг дарслари ўтиб берди.

Бундай семинарлар мактаб ўқитувчиларининг ўз устида янада масъулият билан ишлашига мотивация беради.