Ургут тумани ҳокимлиги Мерганча массивига кўчирилади
Маъмурий бинолар қурилиши учун Ургут тумани ҳокимлигига Камонгарон маҳалласидан 3 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилган.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг тегишли қарори имзоланган.
Дарвоқе, Давлат раҳбари имзолаган фармонга асосан бу ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массиви ҳам барпо этилади.
Вилоят ҳокими имзолаган яна бир қарорга кўра, Туризм боғи ҳудудидан қабуллар уйи биноси қуриш учун Самарқанд вилояти ҳокимлигига 0,06 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, Туризм боғи Университет хиёбони Орзу Маҳмудов кўчасида жойлашган.
Вилоят ҳокимининг ҳар икки қарорида ҳам тегишли вилоят ташкилотлари объектларни белгиланган тартибда лойиҳаолди шаҳарсозлик ҳужжатларини ўз муддатида ишлаб чиқиб тасдиқлаш, экспертиза хулосаларини олиш ва тендер савдоларини ўтказиш чораларини кўриши белгиланган.
Вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси, тегишли лойиҳа ташкилоти, вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига мазкур объектнинг қурилиш-монтаж ишларида қурилиш сифати юзасидан техник, муаллифлик ва давлат назоратини қатъий олиб борилишини, объектда белгиланган қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган режа-график асосида бажарилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш юклатилган.